UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  0 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22

Дилшод Жўраев: “Олмалиқ” жамоасининг натижалари ҳозирча ёмонмас, қолганини вақт кўрсатади” Янгиликлар

Дилшод Жўраев: “Олмалиқ” жамоасининг натижалари ҳозирча ёмонмас, қолганини вақт кўрсатади”

Кеча олий лига 11-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Металлург” (1:0) учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу баҳсдан сўнг “Олмалиқ” клуби футболчиси Дилшод Жўраев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Металлург” жамоасига қарши учрашув мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин бўлди. Бу йилги дерби аввалгиларига қараганда бошқача рухда ўтди. “Металлург” хурматга лойиқ жамоа. Рақибларимиз биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ўйинимизни намойиш этдик ва хақли равишда ғалаба қозондик. Тартибли ҳимоя ва тартибли ҳужум эвазига “Металлург”ни мағлубиятга учратдик. Ҳар бир жамоада кўтарилиш ва пасайиш даври бўлади. Фикримча “Металлург” жамоаси ушбу вазиятдан чиқиб кетади ва ўйин услубига эга бўлади. “Олмалиқ” жамоасининг натижалари ҳозирча ёмонмас, қолганини вақт кўрсатади”, - дейди “Олмалиқ” клуби футболчиси Дилшод Жўраев.


Жаҳонгир Сотволдиеев ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика