

Аргентиналик футболчининг "бўрилар" билан битими шу йилнинг 30 июнигача амал қилади.
"Мен ҳеч нарса билмайман. Ўзим ҳам билишни истардим. Бироқ шартнома бўйича яна 2 та ўйин қолди. Айтишим мумкин бўлган ягона нарса шуки: дерби (17 май кунги "Лацио" билан баҳс назарда тутилмоқда – таҳр.) бу мухлислар олдидаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. Ичимдагиларни баён этмайман, мавсум охирида кўрамиз.
Клуб менга шартномани узайтириш таклифи билан мурожаат қилдими? Йўқ", – деди Дибала.



