Дербида тўпурарлар қатнашмайди
16 май 2017 10:15
Янгиликлар
Ортда қолган 18 баҳснинг 9 тасида “Олмалиқ”, 8 тасида эса “Металлург”нинг қўли баланд келган. Фақат битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати “Олмалиқ” фойдасига 38-36. “Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:2 ни ташкил этади.
Ўтган йил жамоалар ўз майдонларидаги ғалабали серияларини давом эттиришган. Олмалиқдаги ўйинда Дониёр Исмоилов ва Фаҳод Тожиевлар меҳмонларни ранжитишган – 2:0. Бекободдаги баҳс эса голларга бой бўлган. Зоҳид Абдуллаев (2та), Жаҳонгир Абдумўминов ва Эргаш Исмоиловлар томонидан урилган голларга Тимур Усмонов ҳамда Мўйдин Мамазулимовлар жавоб беришганди – 4:2. Қизиғи шундаки, Дониёр Исмоилов ҳамда Тимур Усмоновлар бу йилдан “Металлург” таркибида тўп сурмоқда.
Яна бир маълумот. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларидаги тўпурарлар Мўйдин Мамазулумов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар ҳисобланишади. Ҳар иккаласи 7 мартадан гол киритишган. Бироқ бу йилги дастлабки тўқнашувда бу натижа ўзгаришсиз қолади. Гап шундаки, Мамазулумов “Олмалиқ”ни тарк этган бўлса, Абдуллаев дисквалификация боис Олмалиққа келмайди.
"Металлург" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар