Даврон Файзиев: "Аламли тарзда ғалабани бой бердик"
01 июл 2016 22:49
Янгиликлар
Даврон Файзиев: "Аламли тарзда ғалабани бой бердик"
"Сўғдиёна" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин жуда асабий тарзда кечди. Иккала жамоа бугун ютишни хоҳлади. Биз ғалабани қўлдан чиқардик. Аламли тарзда ғалабани қўлдан бой бердик. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Имкониятлардан фойдалана олмаслик туфайли яна жазоландик. Иккинчи даврага тайёргарликни бошлашимиз керак. Жамоа бир ҳафталик таътилга чиқади. Сардор Эминовни жамоага таклиф қилганимиз рост. Лекин ҳали у бизнинг жамоага ўтди дегани эмас. Ҳужум чизиғимизни ҳам кучайтиришни истаймиз", - дейди Файзиев.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар