Даврон Чориев: "Худо хоҳласа, чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз"

Sherzod Nurmatov
29 сен 2022
Футзал бўйича Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Тожикистон – Ўзбекистон (2:3) учрашувидан сўнг термамиз етакчиларидан бири Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўзбекистон кейинги босқичга йўл олди. Ҳиссиётлар қанақа?

- Албатта, ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Ғалаба доимо ҳаммамизга қувонч бағишлайди. Бутун Ўзбекистон аҳлини ушбу ғалаба билан муборакбод этамиз. Бу муваффақият кейинги ўйинимизга катта таъсир ўтказади. Худо хоҳласа, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқамиз ва чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги ғалабанинг калити нимада бўлди?

- Бутун эътиборимизни бугунги баҳсга қаратиб, яхши тайёргарлик кўргандик. Иккинчи таймда озгина бўшашдик, шу туфайли ўйинимиз қовушмади. Асосийси, ғалаба қозондик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia