UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Даврон Чориев: “Ўртоқлик учрашувлари биз учун машғулот” Янгиликлар

Даврон Чориев: “Ўртоқлик учрашувлари биз учун машғулот”

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон ва Озарбойжон терма жамоалари ўзаро иккинчи назорат учрашувини ўтказишди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 6:2 ҳисобида вакилларимиздан устун келишди. Қийин ўтган баҳсдан сўнг термамиз футзалчиси Даврон Чориев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳозир жаҳон чемпионатига катта тайёргарлик бошлаганмиз. Озарбойжон термасига қарши биринчи назорат ўйинимизда дуранг натижа қайд этгандик. Мураббийимиз берган тактикалар устида машғулотлар олиб боряпмиз. Менимча тўғри йўлдан кетяпмиз деб ўйлаймман. Бундай назорат учрашувларида асосийси натижа муҳим эмас биз машғулот ўтказяпмиз. Колумбиядаги мундиалда ўйинимиз бошқача бўлади, бундай ҳисоблар қайд этилмайди. Кечаги жавоб ўйинининг биринчи бўлимида кўп гол ўтказиб юбордик деб. Биринчи бўлимни инобатга олмаганда иккинчи бўлимда биз ғалаба қозондик деб ўйлайман. Биз бор кучимизни кўрсатмадик. Бундан ҳам ортиқ кучлироқ ўйнашга қодирмиз. Агарда биз ўзимиз истаганимизда ҳисоб ҳам бошқача кўриниш олган бўларди. Ўртоқлик учрашувлари биз учун машғулот. Мураббийимиз йиғиндаги барча футзалчилари синаб кўряпти. Мундиалда 14 та футзалчи бўлади ва ўйинимиз ҳам ўзгача бўлади”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев.

Толибжон Қосимов


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика