Давиде Фраттези: "Уят, ҳеч қаерда бунақасини кўрмаганман"

Omonjon To`xtamirzayev
13 сен 2023
Италия ва Украина термалари ўртасидаги учрашувда дубль қайд этган Давиде Фратеззи "Сан-Сиро"га йиғилган мухлислар италияликлар посбони Жижжо Донарруммага қарата ҳуштак чалганини танқид қилди.

"Тўғрисини айтсам, мухлисларнинг бу иши жуда уятли. Авваллари ҳеч қаерда бунақасини кўрмаганман: терма жамоа футболчисини ўз мухлислари ҳуштакбозлик билан қарши олса. Бундай муносабатни тушуна олмаяпман, сабаби барчамиз бу ерда Италия шарафини ҳимоя қиламиз. 

Мен унинг олдига бориб, биз уни қўллаб-қувватлашимиз ва ажойиб киперлигини айтдим. Доннарумма — топ ўйинчи. У бундай ҳолатларда ўзини қандай тутишни яхши билади".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rac1.cat