Дания саралашдаги 9 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, тўплар нисбати - 30:1

Aziz Tukhtamuradov
13 ноя 2021
Дания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида Фарер Ороллари терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу орқали данияликлар ушбу саралашдаги ғалабалари сонини тўққизтага (9 та ўйинда) етказиб олишди. Тўплар нисбати эса 30:1ни ташкил этади. 

ЖЧ-2022 йўлланмасини нақд қилган данияликлар кечаги ўйинга келибгина Фарер Ороллари терма жамоасидан гол ўтказиб юборишди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru