UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  1 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4

Coca Cola Суперлигаси. 22-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 22-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Сурхон" бу тур Жиззахда юқори ўринлар учун курашаётган "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Термизликлар посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Сурхон" дарвозабони Азизхон Исоқов худди ўтган турда бўлгани каби Championat.asia сайти талқинига кўра, 22-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Сурхон"нинг "Сўғдиёна"ни сафарда мағлуб этишини кўпчилик кутмаганди. Термиз клуби лига қолиш учун кетма-кет кучли рақиблардан очко тортиб олишмоқда, бунда жамоа устозининг ҳиссаси катта. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, худди ўтган турда бўлгани каби Мигель Алварес 22-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Пахтакор"га қарши баҳсда узоқ масофадан супер гол урди ва тур голига муаллифлик қилди.






22-турда "шерлар" ҳужумчиси Драган Черан "Қўқон-1912" билан баҳсда тўртта гол урди ва мавсумдаги илк покерни қайд этди. Айнан Драган Черан Championat.asia талқинига кўра 22-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика