UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  0 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  11 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  2 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  21 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  10 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  16 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0 23:50Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"   11 23:27ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Астана"дан устун келди. Умаров 62 дақиқа ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:15Евро-2024. Польша - Нидерландия. 1:2   0 22:52Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади   9 22:43Жокич Сербиянинг ғалабасига ишонмоқда. Черандан бошқача тахмин  4 22:31Суперлига. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0  4 22:21Ҳожиакбар Алижонов 155 кун ўтиб майдонга қайтди  13 22:10Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0  6

Водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди

Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига, 19-тур
"Андижон" - "Навбаҳор" - 2:1
23 сентябрь 2023 йил. Андижон, "Бобур Арена" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Абдурашид Худойберганов, Олим Абдувасилов, Ришат Нугманов, Равшан Абдувоҳидов.
VAR: Аскер Нажафалиев
АVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Голлар: Аброр Исмоилов 2, - 0:1 (Жамшид Искандеров). Илҳом Алижонов 54, - 1:1 (Леван Арвеладзе). Суҳроб Бердиев 90+3, - 2:1 (Рубин Хебай).

"Андижон": 72. Игорь Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов (19. Суҳроб Бердиев, 89), 9. Леван Арвеладзе (10. Илҳомжон Абдуғаниев, 75), 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (11. Сардор Абдунабиев, 89), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳомжон Алижонов (14. Абдураҳмон Комилов, 83), 94. Армин Бошняк, 99. Рубен Хебай.
Захира: 1. Элдор Адҳамов, 4. Дилшоджон Комилов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 28. Исломбек Маматказин, 95. Аббос Эргашбоев.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров (8. Жасурбек Яхшибоев, 64), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов, 19. Дониёр Абдуманнопов (77. Асадбек Собиржонов, 70), 22. Игорь Голбан, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 91. Тома Табатадзе.
Захира: 12. Игнатий Нестеров, 4. Азимжон Аҳмедов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 20. Музаффархон Мўминов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 33. Шодиёр Шодибоев,98. Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Остон Ўрунов 40, Абдулвоҳид Ғуломов 69, Тома Табатадзе 90+6, Ўткир Юсупов 90+7.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+10. ЎЙИН ТУГАДИ. "Андижон" - "Навбаҳор" 2:1

90+7. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Ўткир Юсупов

90+6. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Тома Табатадзе

90+3. ГОЛ. Суҳроб Бердиев акробатик тарзда гол урди - 2:1. VAR текширди, офсайд йўқ экан.

90. Ўйинга 9 дақиқа вақт қўшиб берилди

89. Ўзгаришлар. "Андижон". Фарҳод Бекмуротов ва Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Суҳроб Бердиев ва Сардор Абдунабиев тушди

88. Тома Табатадзенинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Асадбек Собиржонов дарвозага йўллашга интилди. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

83. Ўзгариш. "Андижон". Илҳом Алижонов ўрнига Абдураҳмон Комилов тушди

81. Жасурбек Яхшибоевнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Игорь Литовка қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

77. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 15254 томошабин келди

75. Ўзгариш. "Андижон". Леван Арвеладзе ўрнига Илҳом Абдуғаниев тушди

73. ЗАРБА! Жасур Яхшибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

70. Ўзгариш. "Навбаҳор". Абдуманнопов ўрнига Собиржонов тушди

69. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдуволвоҳид Ғуломов

64. Ўзгариш. "Навбаҳор". Жамшид Искандеров ўрнига Жасурбек Яхшибоев майдонга тушди.

57. ГОЛ! Жарима тўпидан кейин Филип Иванович дарвозани ишғол қилди - 1:2. VAR орқали гол бекор қилинди, сабаби Остон Ўрунов офсайдда туриб дарвозабонга халал берган экан.

54. ГОЛ! Бурчак тўпидан кейин Илҳом Алижонов боши билан гол урди - 1:1.

50. Ўйин давом эттирилди, Юсупов оёққа турди

49.  Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

47. ЗАРБА! Леван Арвеладзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди




 45+7. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+4. ЗАРБААА! Дониёр Абдуманноповнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

45. Биринчи таймга 7 дақиқа қўшилди

41.  Андижонликлар жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жамоамиз жарима майдончаси ичига етказиб беришди. Сўнгги паллада рақиб футболчининг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни "лочинлар" посбони Ўткир Юсупов ушлаб олди.

40. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Остон Ўрунов

37. ЗАРБАА! Остон Ўруновнинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Игорь Литовка қайтаришга муваффақ бўлди.

34. Ташаббус "Навбаҳор" томонида, мезбонлар асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда

29. Жамшид Искандеровнинг дарвозадан 20 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

25. ЗАРБА! Аутдан отилган тўпдан кейин Рубин Хебай дарвоза томон зарба берди, кучсиз ва ноаниқ

17. ЗАРБА! Тома Табатадзенинг зарбаси ноаниқ чиқди

13. "Андижон"да бурчак тўпи, узатилган тўпни Бубанья боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

8. Мухлислар томонидан майдонга ленталар улоқтирилганлиги боис, ўйинда бироз тўхталиш юз берди.

2. ГОЛ! "Навбаҳор"нинг узоқ давом этган ҳужуми гол билан тугади. Искандеров узатган тўпни Аброр Исмоилов дарвозага йўллади - 0:1.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!





- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика