УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди
09 май 08:28
Янгиликлар
УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди
Бу ҳақида Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, УEФА “Барселона“ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва айрим футболчиларининг танқидига қарамай, Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Интер” – “Барселона” (4:3) жавоб ўйини бош ҳаками Шимон Марцинякни қўллаб-қувватлашини билдирди.
УEФА полшалик ҳакам учрашувда баҳс натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай хатога йўл қўймаган деб ҳисоблаб, ҳакамга ҳеч қандай эътироз билдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Интер“ ва “Барселона“ ўртасидаги ўйиндан сўнг испан жамоаси ҳимоячиси Иниго Мартинес Шимон Марцинякнинг ҳакамлигини шармандалик деб атади. Флик ўйиндаги қарорлар доим “Интер“ фойдасига қабул қилинганини таъкидлаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар