

"Сўғдиёна" дарвозабони Муҳаммадюсуф Собиров Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) тадқиқотларига кўра узун пас бериш бўйича 47.0 рейтинг баллга эга бўлиб, 19-ўринда қайд этилди. "Сўғдиёна" ҳужумчиси Самандар Мавлонқулов эса ҳаводаги курашлар ва ҳужумларни якунлаш масаласида топ форвардлар қаторида эканлигини кўрсатди ва 70.2 балл билан 19-поғонани банд этди.





