

"Спартак"ка қарши баҳсда (1:1) словенияликлар 25 маротаба дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилган. InStat берган маълумотларга кўра, 25та зарбанинг 15таси 60-дақиқадан сўнг берилган. "Бавария" футболчилари "Андерлехт"га қарши учрашувда 27та зарба беришди.
"Марибор" ҳамда "Спартак" ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси москваликлар ярим ҳимоячиси Марио Пашалич бўлди. Хорват 15та курашдан 10тасида (67%) ғалаба қозонди, муваффақиятли тўп олишлар сони бўйича етакчи бўлди (4) ва қарши ҳужумларнинг асосий ташкилотчисига айланди (12та).



