

Бу ҳақда "Global BC News" ва "The Times" нашрлари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 30 апрель куни Ванкуверда ФИФАнинг йиллик конгресси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ташкилот ўз раҳбари учун махсус автомобиллар кортежини сўраган. ФИФА Инфантинога 4-даражали ҳамроҳлик беришни илтимос қилган.
Бу даражадаги хавфсизлик нима беради?
Светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан ўтиш;
Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари йўлини тўсиб қўйиш.
Қизиғи шундаки, бундай даражадаги кортеж одатда АҚШ президентлари Канадага ташриф буюрганида тақдим этилади. Ҳатто Канада Бош вазири ҳам пастроқ даражадаги кортеж билан ҳаракатланади. Рим папаси эса 5-даражали ҳамроҳликдан фойдаланади.
Ванкувер полицияси ва шаҳар мэрияси ушбу сўровни рад этиб, шундай баёнот берди: "Транспортни ташкил этиш бўйича ҳар қандай чоралар вазиятга мос ва вазмин ҳолатда амалга оширилади". Демак, Инфантино Канада йўлларида оддий йўловчилар каби қоидаларга бўйсунишига тўғри келади.



