UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  48 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  1 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  21 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  45 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  56 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Чемиртан гол урди, "Бунёдкор" "Ал Шааб"ни мағлуб этди Янгиликлар

Чемиртан гол урди, "Бунёдкор" "Ал Шааб"ни мағлуб этди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.
Спарринг рақиб сифатида жамоамизга маҳаллий “Ал-Шааб” клуби қаршилик кўрсатди. Учрашувнинг 22-дақиқасида амирлик футболчилар ҳисобни очишга эришишди. Биринчи бўлим охирларида Отабек Шукуровнинг бурчакдан оширган тўпини Вадим Чемиртан боши билан “Ал-Шааб” дарвозасига йўллаб, танаффусга жамоаларни 1:1 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим бошларида Нурилло Тўхтасиновга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Сергей Лушчан шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишларига қарамасдан, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Миржамол Қосимов узатмасини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

Ўртоқлик учрашуви
“АЛ-ШААБ” (БАА) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)
Голлар:
Диалло 22 - Вадим Чемиртан 44, Шаҳзодбек Нурматов 76
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавоҳир Эсонқулов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан
Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шаҳзодбек Нурматов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Жавлон Иброҳимов
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика