"Челси"нинг янги мураббийлар шорт-листи маълум: Хаби Алонсо, Ираола ва Марку Силва номзодлар орасида

Aslanov Jasurbek
27 апр 2026, 21:51
Лондоннинг "Челси" клуби Лиэм Росеньорнинг истеъфосидан сўнг бўшаб қолган бош мураббийлик курсиси учун асосий номзодларни белгилаб олди.

"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, "кўклар" раҳбарияти бу сафар юқори даражадаги тажрибага эга мутахассисни олиб келиш орқали ўз стратегиясини ўзгартирмоқчи.

Номзодлар рўйхатидан қуйидаги мураббийлар ўрин олган:

Хаби Алонсо — "Реал Мадрид" собиқ устози ҳозирда эркин агент бўлиб турибди. Унинг номзоди лондонликлар учун устувор вазифалардан бири;

Андони Ираола — Жорий мавсум якунида "Борнмут"ни тарк этиши кутилаётган мутахассис. Унинг инглиз футболидаги тажрибаси "Челси"га қўл келиши мумкин;

Марку Силва — "Фулхэм"даги муваффақиятли фаолияти билан эътиборни тортган мураббий.

Ҳозирда музокаралар дастлабки босқичда. Клуб раҳбарияти ушбу мутахассисларнинг агентлари билан алоқага чиқиб, уларнинг келгуси режалари ва Лондонга кўчиб ўтиш имкониятларини ўрганмоқда. Қизиғи шундаки, Хаби Алонсо ва Андони Ираоланинг манфаатларини битта вакил ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph"