

Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар берди.
20 ёшли туркиялик футболчига Англиянинг яна бир клуби "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Tuttosport" маълумотларига қараганда, "Арсенал" туркиялик ўйинчини кузатиш учун "Ювентус" – "Милан" ўйинига скаутларни юборган.
Йилдиз 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 8 ўйинда 2 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг битими 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



