

Инсайдер Джанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар беришича, "кўклар" ёш футболчининг трансфери устида ишламоқда.
Манба маълумотларига кўра, трансфер суммаси 40 млн евродан ошади. Музокаралар якуний босқичга етди. Таъкидланишича, жорий трансфер ойнасида латераль Марко Палестра бўйича амалга оширилган битимдан сўнг "Челси" ва "Аталанта" ўртасида яхши муносабатлар шаклланган.
Шу тариқа, Аханор жорий ёзда "Аталанта"дан "Челси"га ўтган иккинчи ҳимоячига айланиши мумкин. Палестра, аввал хабар берилганидек, Англия клубига 57+3 млн евро ҳамда келажакдаги ҳар қандай қайта сотувнинг 10 фоизи эвазига ўтган эди.



