

Олдинроқ, унга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган эди. Энди эса "қизил иблислар"нинг мақсадини "Челси" ва "Ливерпуль" илиб кетмоқчи.
Қайд этилишича, АПЛнинг топ-клублари Балебага келажакда асосий таркибга кириши мумкин бўлган ротация ўйинчиси сифатида қарамоқда. "Брайтон" ўз юлдузини 60-70 млн еврога баҳоламоқда.
Қизиғи, Балеба атрофидаги вазиятни "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳам кузатиб бормоқда.



