Расман: Гвардиола ёзда жамоани тарк этади

22 май 2026, 15:16
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсум якунидан сўнг жамоани расман тарк этиши эълон қилинди.

Гвардиола 2016 йилдан буён "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритди. Гвардиола бошчилигида "Манчестер Сити" 6 марта АПЛда чемпион бўлди. Шунингдек, 1 марта Лига Кубоги, 6 марта Англия Кубоги, 3 мартадан Англия Суперкубоги ва Европа Суперкубогида зафар қучган.

Аввалроқ Мареска "Манчестер Сити" мураббийи лавозимини эгаллаши ва 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик.

photo_2026-05-22_15-16-41.jpg

Ўхшаш янгиликлар