“Челси” “Арсенал” билан Окслейд-Чемберлен масаласида келишиб олди
28 авг 2017 22:41
Янгиликлар
“Челси” “Арсенал” билан Окслейд-Чемберлен масаласида келишиб олди
“Челси” клуби Лондоннинг яна бир жамоаси “Арсенал” билан ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберленнинг трансфери бўйича келишиб олди.
Британиянинг Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи учун Антонио Конте бошчилигидаги “Челси” 35 миллион фунт стерлинг тўлайди.
Шу кунларда Окслейд-Чемберлен Англия терма жамоаси машғулотларида бўлиб турибди ва тез орада айнан шу ерда тиббий кўрикдан ўтади. Аввалроқ, Чемберлен “Арсенал”нинг ҳафтасига 180 000 фунт стерлинглик маошини рад этганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар