

Футболчи 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома бўйича келишувга эришди. Янги келишувга кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳафтасига 300 минг фунт маош бўлади. Шу тариқа, 24 ёшли футболчи "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади.
Маълумот учун, Сака "Арсенал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Лондон жамоасининг асосий таркибида жами 284 та баҳсда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 77 та гол ва 74 та ассист бор.



