"Челси" 1993 йилдан бери илк бор Англия чемпионатида кетма-кет 6 та ўйинда мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
4 май 2026, 22:38
"Челси" чемпионат доирасида 1993 йилдан буён илк бор кетма-кет 6 та баҳсда имкониятни бой берди.

Лондон клуби АПЛда қаторасига 6 та ўйинда ютқазди. Бугун "кўклар" Англия чемпионатининг 35-тури доирасида "Ноттингем Форест" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бунгача жамоа "Ньюкасл" (0:1), "Эвертон" (0:3), МС (0:3), МЮ (0:1) ва "Брайтон" (0:3) клубларига мағлуб бўлган эди.

Шу тариқа, "Челси" 1993 йилнинг ноябрь ойидан бери илк бор миллий биринчиликда кетма-кет 6 та мағлубият қайд этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka