"Челси" ва "Арсенал" "Брентфорд" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

3 май 2026, 10:40
Лондоннинг "Челси" ва "Арсенал" клублари "Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьягога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда журналист ва инсайдер Николо Скира ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

Жорий мавсумда форвард клуб сафида барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Аввалроқ ўйинчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдиргани ва «Брентфорд» бразилиялик футболчини 71 миллион фунт (81,6 миллион евро) дан юқори сумма таклиф қилинса, сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Игор Тьяго 2024 йил июль ойида "Брентфорд"га ўтган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача ҳисобланган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Игор Тьягонинг бозор қиймати 50 миллион евро.


Манба: Sky Sports