

"Кўклар" раҳбарияти эҳтимолий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун испаниялик мутахассис билан боғланди, деб хабар бермоқда журналист Экрем Конур. 44 ёшли испан аниқ шарт қўйди: у Леверкузеннинг "Байер" клубида ишлаган пайтларидагидек спорт масалаларида кўпроқ назоратни хоҳлайди.
Хаби Алонсо Лиам Росеньор билан хайрлашганидан сўнг "Челси"да номзодини кўриб чиқаётган ягона мураббий эмас. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул"нинг собиқ ярим ҳимоячиси январь ойидан бери ишсиз қолмоқда - у тайинланганидан атиги ярим йил ўтиб "Реал"дан ишдан бўшатилди.



