"Челси" Ҳусановни ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда

2 май 2026, 22:05
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга АПЛнинг бошқа бир гранд клуби қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Аарон Рамиронинг ёзишича, "Челси" ўзбекистонлик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби футболчининг трансферини расмийлаштиришга фаол ҳаракат қилмоқда.

"Кўклар" ёзги трансфер ойнаси олдидан футболчининг вакиллари билан боғланди. Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га 2025 йилда "Ланс"дан 40 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказди. Transfermarkt портали Ҳусановнинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Манба: x.com/AaronHRamiro