

"Стэмфорд Бриж"да кечган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг асосий воқеалари:
Тезкор гол: 2-дақиқадаёқ Тайво Авонийи меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Пенальти: 15-дақиқада Игор Жезус 11 метрлик нуқтадан адашмади.
Палмернинг хатоси: Биринчи бўлимга қўшиб берилган 10-дақиқада Коул Палмер пенальтидан фойдалана олмади.
Дубль: 52-дақиқада Авонийи ўз ҳисобига иккинчи голни ёзиб қўйди.
VAR ва гол: 73-дақиқада Жоао Педронинг голи VAR текширувидан сўнг бекор қилинди, бироқ 90+3-дақиқада у барибир битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.
АПЛ, 35-тур
“Челси” - “Ноттингем Форест” 1:3
Голлар: Жоао Педро 90+3 - Авонийи 2, Игор Жезус 15, Авонийи 52.
Турнир жадвалидаги ҳолат:
Ушбу мағлубиятдан сўнг "Челси" 48 очко билан жадвалда 9-ўринга тушиб кетди. "Ноттингем Форест" эса 42 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди.



