“Чарм тўп” мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом этади
05 июл 2018 17:46
Янгиликлар
“Чарм тўп” мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом этади
Эндиликда ушбу футбол эстафетаси маҳалла ёшлари ўртасида давом эттириладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 13-сонли йиғилишига асосан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаларини минтақавий ва Республика босқичини ўтказиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилди.
Унга кўра 17-22 ёшдаги маҳалла ёшларидан иборат жамоалар июлб-август ойларида 4 босқичли тизимда куч синашадилар:
1-босқич: маҳаллалараро;
2-босқич: туман (шаҳар) миқёсида;
3-босқич: вилоят миқёсида;
4-босқич: республика миқёсида (финал).
Финал босқичи Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионида ташкил қилинади.
Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар