"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради
12 янв 08:31
Янгиликлар
"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради
Ўтган мавсум "Хоразм" сафида ҳаракат қилган ҳужумчиси Муродбек Бобожонов легионерга айланди.
31 ёшли ҳужумчи Ироқнинг "Аманат Боғдод" клуби аъзосига айланди. Бобожонов куни кеча Боғдодга етиб борди ва тиббий кўрикдан сўнг янги клуби билан шартнома тузди.
Мазкур клубда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Қосимов тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бобожонов ўтган мавсум Суперлигада 27 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урган. У "Хоразм" жамоасининг тўпурари ҳисобланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар