

Клуб раҳбарлари ўта ишбилармон чиқиб қолишди. Музокаралари жуда ҳам узоқ давом этган бу трансфер амалга ошганига кўп бўлмади.
Шунга қарамай, Неймар фамилияси туширилган ПСЖ формаси сотувга чиқиб улгурди.
Шу тариқа, Неймар ҳали жамоага қўшилиб улгурмай, клубга фойда келтира бошлади. ПСЖ "Барса"га тўлаган пулларининг бир қисмини мана шу каби формалар сотувидан қайтариб олиши турган гап.
Мана буни бизнес дейишади. Тўғрида, 222 миллионни ишлаб топиш керак-ку!



