UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  3 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Янгиликлар

Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати

Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" - "Динамо" ўйинидан кейин бухоролик мухлислар ЎФФ ва ПФЛга мурожаат қилишди.

Маълумки, ушбу баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. Қолаверса, ўйинни бошқариб борган навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов назоратчи томонидан икки баҳога (4,0 балл) лойиқ кўрилди. Бизга маълум бўлишича, Бобомуродов "Динамо" дарвозаси томон яққол пенальтини қўймаган. 

Шундан сўнг бухоролик мухлислар ЎФФ ва ПФЛга мурожаат қилишни лозим топиб, қуйидаги мурожжатномани ЎФФ ва ПФЛдагиларга етказиб қўйишимизни сўрашди.  

"Бухоролик футболчи ва мухлислар кўзида ёш бўлишининг кимга кераги бор?"

Бутун дунёда футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлислар учун ҳамма ерда шароит қилинади, ҳатто ўйинлар тақвими ҳам ишқибозлар таклифини инобатга олиб тузилади. Лекин ЎФФ ва ПФЛ раҳбариятига мухлислар фикрининг умуман қизиғи йўқ. ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти мухлислар стадионга келмаслиги учун ҳамма ишни қилишди. 

Пойтахтдаги ҳар бир ўйинга ўртача мингта томошабин келади. Лекин Бухородаги ўйинларга камида 16000-17000 мухлис тушади. Ва бу ерда ҳар бир ўйин худди байрамдек ўтади. Биз "Бухоро" футболчилари майдонга қандай иштиёқ билан чиқиб келишаётганини доим кузатамиз. Ҳозир "Бухоро" жамоаси олий лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бизнинг футболчилар ва кўп сонли мухлислар жамоамизнинг кейинги йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишини жуда-жуда хоҳлашади. 

Лекин шундай одамлар борки, улар бизнинг юқорига кўтарилишимизни кўра олишмаяпти. Булар - ҳакамлар. Ушбу мурожаатни ёзишимизга сабаб 21-турдан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" баҳсини бошқарган Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлиги бўлди. Бутун ўйин давомида у "асосий рол"да ўйнади. У беҳудага ҳуштак чалавериши оқибатида бизнинг жамоа ўз ўйинини кўрсата олмади. 

Бу ҳакам "Динамо" дарвозаси томон иккита яққол пенальтини қўймади. (Ўша вазиятнинг фотосурати ҳам бор). Бизнинг фикримизча, бу ҳакам "Бухоро" турнир жадвалида юқорига кўтарилишини истамаяпти. Биз кўриб турибмизки, жамоалар иккинчи ўринга чиқиб олиш учун қанчалар машаққат чекаётганини. Ўйиндан кейин мухлислар аҳволини бир кўрсангиз эди... Ишқибозлар ўзларини аранг босиб туришди. Агар ҳамма қуюшқондан чиқиб кетганида бунга ким жавоб берарди? Тахминимизча, футбол клуб ва Бухоро милицияси. 

Бизнингча, шу ўйинда Бобомуродов кимнингдир"илтимоси"ни бажарди. Бу шундан далолат берадики, Бобомуродов бунгача бунақа қўпол хатоларга йўл қўймаган. Биз тегишли ташкилотлардан "Бухоро" - "Динамо" учрашувидаги ҳакамликни ўрганиб чиқиб, айбдорлар жазоланишини талаб қиламиз. ЎФФнинг янги раҳбарияти бу борада баёнот бериши керак. Биз Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигасидан ушбу мурожжатнома юзасидан расмий жавобни кутиб қоламиз. 

"Бухоро" клубининг 15 минг мухлиси номидан 50 йиллик стажга эга футбол ишқибози Остонов Пўлат Муҳаммаджонович. 





Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика