UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  2 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2

"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди Янгиликлар

"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди

Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор” (Тошкент) клублари ўртасидаги учрашувда юзага келган низоли вазиятлар сабабли “Бухоро” футбол клуби 55 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Олий Лига 25-тури доирасидаги “Бухоро” - “Пахтакор” учрашувида юз берган можароли вазиятлар юзасидан ЎзПФЛ йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда, “Бухоро” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган низоли вазиятлар, яъни футбол учрашуви вақтидаги тартибнинг тўлиқ таъминланмаганлиги, “Бухоро” футбол клуби расмий ходимларининг белгиланган тартиб-интизом ва қоидаларга тўлиқ риоя этмаганлиги, шунингдек, учрашув расмийларининг ҳавфсизлиги етарли даражада таъминланмаганлиги каби ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Мажлисда видеоёзувлар, учрашув назоратчиси ҳамда ЎзПФЛ вакилининг билдиргисига асосан, Ўзбекистон ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига асосан “Бухоро” клубига нисбатан жарима қўллаш ҳақида қарор қилинди.

Унга кўра, “Бухоро” клуби ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа Регламенти 5-Модда, 1-бўлим, 5.4-Бандига асосан 20 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.6-бандига асосан 5 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.9-Бандига асосан 10 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.10-Бандига асосан 10 млн сўм, 5-Модда, 2-бўлим, 5.36-Бандига асосан 10 млн сўм ва юқоридаги бандларга асосан умумий 55 млн сўм жаримага тортилди.

Шунга ўхшаш вазият яна такрорланадиган бўлса, клубга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрилиши билан бир қаторда, “Бухоро” футбол клуби ўз майдонидаги учрашувларни мухлисларсиз ёки нейтрал стадионларда ўтказиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика