"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида бўлади
06 авг 2022 22:26
Янгиликлар
"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида бўлади
Маълумки, “Бунёдкор” Суперлиганинг 15-тури доирасида ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.
Айни кунларда “Бунёдкор” стадиони чимини тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли жамоа уй учрашувларини бошқа ўйингоҳда ўтказади. “Қизилқум”га қарши ўйин Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказилиши мумкин эди, бироқ шу куни АГМК Суперлига доирасида “Локомотив” билан куч синашади. “Пахтакор” 15-турни сафарда ўтказсада, марказий стадионда Олий ўқув юртларига кириш учун давлат имтихонлари ўтказилиши туфайли бу имконсиз. 11 август куни “Қўқон-1912”ни қабул қиладиган “Олимпик”нинг уй ўйингоҳи ҳисобланган “Жар”да кетма-кет икки кун учрашув ўтказиш майдоннинг чимига салбий таъсир қилиши табиий. Шу боис “Бунёдкор” - “Қизилқум” беллашуви “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Бу масала бўйича “темирйўлчилар” ва мусобақа ўтказувчи ташкилот Ўзбекистон Профессионал лигаси билан келишувга эришилинди ва томонларнинг розилиги олинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар