"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди

Tolibjon Qosimov
27 дек 2024, 13:54
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз тарбияланувчиларидан бири билан келишувни яна 2 йилга узайтирди.

Гап 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Наримонжон Аҳмаджонов ҳақида кетмоқда. Янги битимга кўра, ҳимоячи 2026 йилнинг 31 декабрига қадар "Бунёдкор" сафида қолади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Аҳмаджонов "қалдирғочлар" сафида шу кунгача Суперлига ва Ўзбекистон кубогида 4та ўйинда майдонга тушган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ПФЛ матбуот хизмати