

Бугун тажрибали, мухлисларга яхши таниш таянч ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев ва бўйдор ҳимоячи Жасур Ёқубов билан келишувга эришилди. Ҳар иккала футболчи ҳам эртага Минск шаҳрига етиб боради ва машғулотларга қўшилади.
«Даволанишлар сабабли маълум муддат майдонга туша олмаган бўлсамда, ҳозир ҳаммаси жойида, жароҳатимдан тўлиқ қутилганман. Айни вақтда жисмоний ҳолатим аъло даражада. Буни мавсумнинг иккинчи қисмида амалда исботлайман. Жамоанинг ғалабаларига ва муваффақиятига ўзимнинг ҳиссамни қўшиб, мавсумни яхши кайфиятда якунлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан», - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Акбар Исматуллаев.



