"Бунёдкор" футболчилари норматив топширишди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2019
Кеча "Бунёдкор" академияси майдонида "Бунёдкор" клуби футболчилари жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича норматив топширишди.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мутахассислари томонидан 4 йўналишда (30 метрга югуриш, жойидан узунликка сакраш, 7х50м ва "Yo Yo" тест) норматив шартларини бажариш кўзда тутилган. Шунингдек, дарвозабонлар тўпни қўл ҳамда оёқ билан узоқ масофага етказиш бўйича синовдан ўтказилди.

Олиб борилган икки ярим ойлик машғулотлар самараси ўлароқ барча футболчилар бу норматив шартларини бажаришди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати