Бундеслига. Крамаричнинг дубли "Хоффенхайм"га "Боруссия" Дортмунд устидан ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2026, 00:35
Германия Бундеслигасининг 30-тури доирасида "Хоффенхайм" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Зинсҳаймдаги "ПреЦеро Арена" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ҳаяжонли ғалабаси билан тугади.

Учрашувни берлинлик Даниэль Зиберт бошқариб борди. Ўйиннинг 42-дақиқасида Андрей Крамарич пенальтини аниқ амалга ошириб, "кўк-оқлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Баҳс якунланиши арафасида, 87-дақиқада Серу Гирасси жавоб тўпини киритиб, "арилар"га дуранг келтириши мумкиндек туюлганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида (90+8) Крамарич яна бир бор 11 метрлик нуқтадан адашмади ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.


Ушбу натижадан сўнг "Хоффенхайм" 54 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Боруссия" Дортмунд эса 64 очко билан 2-поғонада қолмоқда.

Навбатдаги ўйинлар:

"Хоффенхайм" 25 апрель куни сафарда "Гамбург" меҳмони бўлса, Дортмунд жамоаси 26 апрель куни ўз майдонида "Фрайбург"ни қабул қилади. Вазиятни кузатишда давом этамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia