Бундеслига. “Бавария” 90+11 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, “Байер” эса “Лейпциг”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

3 май 2026, 03:01
Германия Бундеслигаси 32-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

“Бавария” дастлаб “Хайденхайм”дан иккита тўп қабул қилиб олди. Буду Зивзивадзе (22-дақиқа) ва Эрен Динкчи (31) ўз номини таблога ёздириб қўйди. Леон Горецка 44 ва 57-дақиқадалардп тўп киритиб, дубль қайд этди. Меҳмонларнинг грузиялик форварди Буду Зивзивадзе 76-дақиқада “Хайденхайм”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, “Бавария” вингери Майкл Олисе 90+11 дақиқада гол уриб, ўйиннинг дуранг билан якунлашини таъминлади.

“Байер” эса “Лейпциг”ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Леверкузенликлар сафида Патрик Шик хет-трик қайд этди, яна бир гол Натан Телла ҳисобига ёзилди. “Лейпциг” сафида эса Кристоф Баумгартнер тўп киритди.

Бундеслигада 32 ўйиндан сўнг “Лейпциг” 62 очко билан учинчи, “Байер” эса 58 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.




Манба: championat.asia