

Бунга дарвозабон Мануэль Нойернинг хатоси сабаб бўлди. Баҳс Аугсбургдаги "ВВК-Арена" стадионида бўлиб ўтмоқда, бош ҳакам — Свен Яблонски. Хабар ёзилаётган вақтда ҳисоб 1:0 "Аугсбург" фойдасига.
Ўйин бошида Нойер жамоадошидан узатмани қабул қилиб олди, аммо тўпни омадсиз бўйсундириб, ўзидан узоқлаштириб юборди. Тўпни тепиб юборишга уринган дарвозабон рақиб футболчисига тегди. Шундан сўнг ярим ҳимоячи Робин Фелльхауэр бўш қолган дарвоза томон чиқиб борди ва гол урди.
Ўтган турда "фуггерлар" "Вердер"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди. "Бавария" эса "Унион"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Навбатдаги турда "Аугсбург" "Эльферсберг" билан куч синашади. Ўйин 17 октябрь куни бўлиб ўтади. Венсан Компани шогирдлари эса 17 октябрь куни "РБ Лейпциг" билан куч синашадилар.



