БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди
29 июл 14:37
Янгиликлар
БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида кучли жамоаларга қарши ўйнайди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон ноябрь ойида Уругвай терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 1930 ва 1950 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Уругвайга қарши баҳслардан бири Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Иккинчи ўйин эса Осиё қитъасида ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бунга қадар икки марта Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказган ва бир хил 0:3 ҳисобларида мағлуб бўлган. Биринчи тарихий баҳс 2018 йил Монтевидеода ўтган бўлса, иккинчи тўқнашув 2019 йил Хитой мамлакатида содир бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар