UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  7 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  6

Бугунги гол Левандовски учун юбилей натижалар ва шахсий рекордни келтирди Янгиликлар

Бугунги гол Левандовски учун юбилей натижалар ва шахсий рекордни келтирди

Бироз олдин, Германия чемпионати 30-тури доирасида “Бавария” сафарда “Байер”га қарши тўқнаш келиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Баҳснинг 66-дақиқасида Томас Мюллернинг қанот узатмасидан кейин Роберт Левандовски тўпга боши билан ажойиб тарзда зарба берган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол этди. Мазкур аниқ зарба Левандовскининг юқори лигалардаги юбилей 300-голи сифатида ёзилди.

2006—2008 "Знич" (Польша) 36 гол

2008—2010 "Лех" (Польша) 32

2010—2014 Боруссия (Дортмунд) 74

2014—ҳ.в. Бавария 158

Шунингдек, Роберт профессионал фаолиятидаги 400-тўпини киритишга ҳам эришди. У буни 581-учрашувида қайд этди.

Левандовски Бундеслига жорий мавсумидаги голлари сонини 30тага етказиб, мусобақадаги тўпурарлигини мустаҳкамлади. Бу эса уни “Олтин бутса” учун янада яқинлаштирмоқда.

Қайд этиш жоиз, “Лева” мавсум давомида урган голлар (44та) бўйича ҳам ўз шахсий рекордини янгилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика