Бугун Тошкентда водий «дерби»си бўлади
21 июл 2017 10:44
Янгиликлар
Бугун Тошкентда водий «дерби»си бўлади
Футболчиларимиз Чирчиқ шаҳрида 2-даврага тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Жамоанинг Сербиялик ҳужумчиси Филип Райевац ҳам машғулотларга қўшилган.
Бугун жамоамиз ўзининг навбатдаги назорат ўйинини ўтказади. Рақибимиз вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили бўлган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бўлади. Ўзига хос «дерби» Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.Учрашув соат 18-00 да бошланади.
Бугунги баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари А Мерзляков, М Ҳолмуҳаммедов ҳамда С Бердиевлар , терма жамоа йиғини боис иштирок этишмайди.
"Қўқон-1912" матбуот-хизмати
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар