Бугун соат 13:00да U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади
24 окт 2017 10:40
Янгиликлар
Бугун соат 13:00да U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади
Бугун мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Ҳозирда иштирокчи жамоалар тўрттадан тўртта саватчага бўлиб чиқилган.
Амалдаги чемпион Япония ва 2013 йилги мусобақа ғолиби Ироқ биринчи саватчадан жой олган. Шунингдек, Хитой ҳам мусобақа мезбони сифатида автоматик равишда биринчи саватчага қўйилди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эса 3-саватчадан ўрин эгаллади. Хабарингиз бор, бу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа иштирок этади. Навбатдаги Осиё чемпионатида Малайзия билан Фаластин илк бор қатнашишади. Бугунги қуръа маросимида гуруҳлар, ўйинлар тақвими тўлиқ маълум бўлади.
Қуйида саватчаларни келтириб ўтамиз:
1-саватча - Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ироқ
2-саватча - Қатар, Иордания, КХДР, Австралия
3-саватча - Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд
4-саватча - Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар