UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  14 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12

Бугун Рўзиқул Бердиев 45 ёшга тўлди! Янгиликлар

Бугун Рўзиқул Бердиев 45 ёшга тўлди!

Жамиятнинг қай соҳасида бўлсин ўз ишини жон дилдан севувчи, касбини ҳаётининг мазмунига айлантирган инсонлар бор.

“Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ушбу инсон бу мақомга фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.
 
Бугун мана шундай инсон, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 45 ёшини нишонламоқда.
 
У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган. 2012 йилдан жамоамизга бош мураббийлик қилмоқда.
 
Бердиев қўли остидаги жамоамиз ўз ҳаётида янги саҳифани очди. Ўтган 2015 йилда Ўзбекистон Кубогини, жорий йил бошида эса Ўзбекисон Суперкубогини қўлга киритди. Бу йил ҳам у раҳбарлигидаги жамоамиз Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритган. Бу ютуқларда унинг салмоқли ҳиссаси бор.
 
“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда бутун Қашқадарё футболи ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзоларингиз ва фарзандаларингиз бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг. Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Доимо соғ-саломат бўлинг! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Ниятимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!
 
45 ёшингиз қутлуғ бўлсин!
 
“Насаф” ПФК жамоаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика