Бугун Ўзбекистон Москвада Сербия билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
23 авг 2019
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунларда Москвада бўлиб ўтаётган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этмоқда.

Мусобақанинг 1-турида Азамат Абдураимов шогирдлари Туркияга қарши майдонга тушишди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Сербия Россияни худди шу ҳисобда мағлуб этди.  

Бугун эса ўсмирларимиз 2-турда Сербия билан куч синашишади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. 


“Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири
21 август
Туркия - Ўзбекистон 3:2
Сербия - Россия 3:2

23 август
17:00 - Ўзбекистон - Сербия
20:00 - Россия - Туркия

25 август
17:00 - Сербия - Туркия
20:00 - Россия - Ўзбекистон


Соат 17:00дан бошлаб Ўзбекистон - Сербия учрашувини томоша қилиш имконияти бўлади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia