UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  37 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  174 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Азамат Абдураимов: "Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядан кам жойи йўқ" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядан кам жойи йўқ"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқади.

Истаймизми ёки йўқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги Жанубий Кореяга қарши кечадиган ярим финал учрашувини 1994 йилги Осиё ўйинларига боғлайверамиз. 

Ўшанда турнирнинг ярим финалида Анатолий Бишовец бошчилигидаги Жанубий Корея терма жамоаси 1:0 ҳисобида таслим қилинган. Гарчи рақиблар бир неча бор дарвозамизни ишғол қилишга яқин келганига қарамай дарвоза тўсини ва Юрий Шейкиннинг сейвлари бунга йўл қўймаганди. Ўйиндаги ягона голга эса Азамат Абдураимов муаллифлик қилган.

Голнинг видеосини томоша қилиш учун БУ ЕРГА ўтинг.

"Орадан деярли 30 йил ўтиб Осиё ўйинларида терма жамоамиз ярим финалга чиқди ва улар бугун Жанубий Кореяга қарши ўйнайди. Тўғри ҳозир миллий эмас олимпия терма жамолари иштирок этмоқда. 29 йил олдин бизга қийинроқ эди. Чунки ўшанда халқаро майдондаги илк расмий мусобақамизда қатнашганмиз. Жанубий Корея терма жамоаси 1994 йил АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганди. Уларнинг ўйинларини кўриб корейслар биздан кучлироқ эканлигини билиб тургандик. 

Бу сафар эса ҳаммаси бошқача. Олимпия терма жамоамизнинг Жанубий Кореядан кам жойи йўқ. Кападзе жамоаси Осиё ўйинларига яхши тайёргарлик кўрган. Футболчилар узоқ йўлни босиб ўтишди. Халқаро ўйинларда тажриба тўплашди. Шу боис жамоаларнинг имкониятларини тенг, деб ўйлайман. Ишонаманки, терма жамоамиз ғалаба қозонади ва 29 йил аввалги каби финалга чиқишади. Уларга омад тилаймиз", - дейди Азамат Абдураимов. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика