UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  12 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22

Бугун иккита жамоа ЖЧ-2018га чиқиши мумкин Янгиликлар

Бугун иккита жамоа ЖЧ-2018га чиқиши мумкин

Бугун Европа ва Африка қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

Айни пайтга қадар Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этувчи 13та жамоанинг номи маълум: Россия (мезбон), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия ва Коста-Рика.

Бугун тунда Европа ва Африка қитъасида ўтадиган саралаш баҳсларидан сўнг яна 2та жамоа юқоридаги рўйхатдан жой олиши мумкин.

Польша ёки Дания

Польяклар гуруҳда Даниядан 3 очко олдинда бормоқда. Адам Навалка шогирдлари бугун ўз уйида Черногория билан камида дуранг ўйнашса мундиалга йўл олишади. Агар Дания Руминияни юта олмаса хатто мағлубият ҳам Польшага йўлланмани тақдим этади.

Дания гуруҳда биринчи бўлиши учун қуйидаги ҳолатлар содир бўлиши керак: Ўзи Руминияни мағлуб этиши ва Польша Черногорияга ютқазиши.

Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган:

Европа. "Е" гуруҳи
Дания – Руминия. 21.00
Қозоғистон – Арманистон. 21.00
Польша – Черногория. 21.00



Миср

Кеча Уганда терма жамоаси Гана билан ўйинда очко йўқотгани туфайли Миср бугун барча масалани ижобий ҳал қилиши мумкин. Бугун Муҳаммад Салаҳ шериклари ўз майдонларида Конгони мағлуб этишса кейинги йил Россияга боришади.

Африка. "E" гуруҳи
Миср – Конго. 22.00


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика