UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  3 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  11 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  15 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  21

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Қўқон-1912" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.

Олий лига. 11-тур. 17 май
"Қўқон-1912" - "Локомотив"
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида биринчи-иккинчи ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги. Бугун Қўқон шаҳрида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам ғалаба мақсадида майдонга тушса ажаб эмас. Имкониятлар борасида "Локомотив"нинг устунлигини айта оламиз, чунки тошкентликлар таркиб жиҳатдан кучли, бироқ ҳаммасини майдондаги кураш ҳал қилади.

Турнир жадвалидаги вазият: "Локомотив" 22 очко билан пешқадамликни ўз қўлида ушлаб турибди.  "Қўқон-1912" эса рақибидан 3 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Факт: Бугун  "Қўқон-1912" ўз майдонида олтинчи учрашувини ўтказади. Аввалги беш ўйинда қўқонликлар учта ғалабага эришган ҳолда бир мартадан дуранг ва мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 8-4. "Қўқон-1912" ўз уйидаги баҳсларда 10 очкони қўлга киритган.

Факт: "Қўқон-1912" уйда "Қизилқум" (1:0), "Динамо" (2:1) ва "Металлург"дан (3:0) устун келган. "Пахтакор" билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, "Насаф"га (1:2) имкониятни бой берган.



Биласизми? Иккала жамоа ҳам мавсум бошидан бери фақат бир мартадан мағлубиятга учради. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"дан енгилган бўлса, "Локомотив" Ғузорда "Шўртан"га имкониятни бой берган.  

Факт:
Бугунги ўйин "Локо" учун сафардаги бешинчи баҳс бўлади. Жамоа аввалги тўртта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. "Машъал" ва "Пахтакор" клублари мағлуб этилган. "Навбаҳор" билан дуранг ўйналган бўлса, "темирйўлчилар" "Шўртан"га ютқазиб қўйишган. Сафардаги учрашувларда тўплар нисбати 5-5.

Биласизми? "Локомотив" олий лигада қаторасига бешта ўйиндан бери ютқазмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Тўплар нисбати 15-4.

Эсингиздами? 2015 йилги мавсумда "Қўқон-1912" ўзида "Локо" билан 2:2 ўйнаган ва учрашувдан сўнг "термирйўлчилар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилганди. Ўтган йилги беллашувда эса "Локомотив" сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика