UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  3 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  9 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 22-тур доирасида олтита учрашув бўлиб ўтади. "Локомотив" сафарда "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

Олий лига, 22-тур. 17 сентябрь
ОЛМАЛИҚ - ЛОКОМОТИВ
Бош ҳакам:
Бахтиёр Намозов

Турнир жадвалидаги ўрни: "Олмалиқ" 11-ўринда (22 очко), "Локомотив" 1-ўринда (52 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 30 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Локомотив" бу турда "Олмалиқ" меҳмони бўлади. Бугун Олмалиқ шаҳрида қизиқарли баҳс кечиши кутиляпти. Боиси иккала жамоа ҳам ҳужумкор футболни хуш кўради. "Олмалиқ"нинг иккинчи даврада ҳали ғалаба қозонмаганини инобатга олсак, Игорь Шквирин шогирдлари астойдил кураш олиб боришса керак. Аммо "Локо" ҳам қараб турмайди, негаки жамоа олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилган ва бунинг учун ҳар бир ўйин муҳим саналади.

Факт: Ўз майдонида 9та учрашув ўтказган "Олмалиқ" шундан олтитасида ғалаба қозониб, уч марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 17-11. "Локомотив" эса сафарда 9 бор майдонга оушиб, олтита ғалабага эришган ва уч марта дуранг ўйнаган. "Локомотив" сафарда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 20-10.

Факт: "Олмалиқ" иккинчи даврани кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлади ва ўтган турда дуранг ўйнади. Жамоа иккинчи даврада бешта ўйин ўтказиб, фақат бир очко жамғарди. "Локомотив" эса бешта учрашувдан тўрттасини ғалаба билан якунлаб, бир бор дуранг қайд этди.

Эслатма: Тошкентда бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида "Локомотив" йирик 4:0 ҳисобида зафар қучган. Икки марта Марат Бикмаев тўп киритган бўлса, Икром Алибоев билан Сервер Жепаров ҳисобига биттадан гол ёзилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика