Бугун футбол. "Обод" - "Қизилқум"
06 май 2017 13:14
Янгиликлар
Бугун футбол. "Обод" - "Қизилқум"
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
6 май 2017. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
Ўйин олдидан: Бугун аввалги турда ғалаба қозонмаган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. 8-турда "Локомотив"дан 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган "Обод" ўз майдонида "Насаф" билан 1:1 ўйнаган "Қизилқум"ни қабул қилади.
Турнир жадвалидаги ўрни: Саккиз ўйинда атиги беш очко жамғарган "Обод" охирги ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 4-14. "Қизилқум" эса 9 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.
Факт: Ўз майдонида учта ўйин ўтказган "Обод" ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Рауф Инилеев шогирдлари икки марта дуранг ўйнаб, бир бор ютқазиб қўйишган. "Обод" "Жар" стадионида "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" билан дуранг қайд этган, "Олмалиқ"қа 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.
Биласизми? "Обод" ўз уйида ҳали ғалаба қозонмаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Нефтчи". Қолаверса, "Обод" "Жар"даги ўйинларда атиги иккита гол урган.
Факт: "Қизилқум" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўртта учрашувнинг фақат биттасида ғолиб бўлган. "Қизилқум" сафарда кимсан "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"дан мағлубиятга учраган, шунингдек, "Олмалиқ" билан 0:0 ўйнаган.
Эсингиздами? Ўтган йил "Жар" стадионида бўлиб ўтган беллашув 2:2 ҳисоби билан якун топган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар